Янгиликлар
“Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси

“Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) ўртасидаги қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги битимга мувофиқ, Сурхондарё вилоятининг лойиҳани амалга ошириш учун танланадиган ўрта шаҳарлари рўйхати уларнинг салоҳиятини баҳолаш пайтида аниқланади.

Шу мақсадда кенг жамоатчиликни ушбу лойиҳа ҳақидаги маълумотлар билан таништириш, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар эълон қилинмоқда:
 
1. Aтроф-муҳит ва ижтимоий бошқарув асослари (АМИБА) 
2. Аҳолини кўчириш сиёсати асослари (АКСА)

Aгар сизда мазкур ҳужжатлар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар бўлса, уларни электрон почта ёки телефон орқали ижтимоий чоралар бўйича мутахассисга юборишингиз мумкин.

Маълумот учун, “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишдан кўзланган мақсад, шаҳар инфратузилмасини бошқариш самарадорлигини ошириш ва комплекс такомиллаштириш, ўрта шаҳарлар аҳолиси учун сервис хизматларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига замонавий техник, молиявий ва бошқарув воситаларини жорий этиш орқали уларнинг салоҳиятини кучайтиришдир.

Электрон манзил: sociology8914@gmail.com; 
Телефон: +998 71 252-42-20

Ҳужжатни юклаб олиш (Аҳолини кўчириш сиёсати асослари (АКСА))

Ҳужжатни юклаб олиш (Aтроф-муҳит ва ижтимоий бошқарув асослари (АМИБА))

Воқеалар тақвими

Вокеалар таквими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Aгар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хато ҳақида маъмурга хабар беринг

Диққат! Aгар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг